Тошкентда истиқомат қилувчи 300 нафарга яқин 1941−1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган енгил автомобилларни бир марталик навбатсиз харид қилиш ҳамда уларга биринчи ва иккинчи техник хизматни бепул кўрсатиш бўйича сертификатлар топширилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди. Имтиёздан уруш қатнашчилари ва уларнинг яқинлари фойдаланишлари мумкин.

17−18 апрель кунлари имтиёзли сертификат бўйича сотиб олинган илк енгил автомобиллари ўз эгаларига етказилди. 94 ёшли Ҳикмат Убайдуллаев ва 93 ёшли Абдувоҳид Тўлаганов Damas, 98 ёшли Камол Туропов ҳамда 92 ёшли Назар Назарян Lacetti автомобилига эга бўлди.

Қайд этиш жоизки, худди шундай сертификатлар Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам уруш қатнашчилари ва ногиронларига топширилмоқда.