Тошкентдаги Ўзбекистон кўчаси қайта номланиб, Ислом Каримов кўчаси бўлди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 январдаги Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Ислом Каримов кўчаси шаҳарнинг беш тумани — Миробод, Юнусобод, Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Чилонзорни бирлаштириб туради.