Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сентябрда Нью-Йоркда очиладиган БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессиясида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда давлат раҳбари БМТ бош котиби Антониу Гутерришга Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлганининг 25 йиллиги муносабати билан (2 март) йўллаган мактубида маълум қилди.

«Сиз билан жорий йил сентябрь ойида Нью-Йоркда бўладиган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида учрашамиз, деган умиддаман», — дейилади мактубда.

Бош Ассамблея ҳар йили сентябрнинг учинчи сешанбасида навбатдаги сессиясига жам бўлади. Навбатдаги сессия ҳисоб бўйича 71- бўлади.