17−22 февраль кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.

17−19 февраль кунлари республика ҳудуди бўйлаб кучли ёғингарчиликлар (ёмғир ва қор) бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин.

20−22 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси −7…−12, кундузи — 0…-5 даража бўлади.

16−22 февраль кунлари мамлакат бўйлаб қор кўчкиси ва сел келиши хавфи сақланиб қолади.

16 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, кечаси ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — 0…-2, кундузи — +10…+12 даража бўлади.

Ўзбекистон бўйича об-ҳаво башорати.