Ўзбекистонда истеъмол эҳтиёжлари учун пластик карточкалардан фойдаланиш асосида кредит маҳсулотлари таклиф этилади. Президентнинг 2 февралдаги нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида (PDF) мамлакат Марказий банки ва бошқа тижорий банкларга мазкур топшириқ берилган.

Банклар пластик карточкалар фойдаланувчиларининг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини ошириш ва рағбатлантиришга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда тадбиқ этиш амалиётини кенгайтиради.

Қарорда пластик карточка ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўлланилаётган божхона имтиёзлари 2020 йил 1 январга қадар узайтирилиши белгиланди.