Теннис бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари 3 февраль куни Жанубий Кореянинг Кимчхон шаҳрида Дэвис Кубоги биринчи раундининг биринчи кунини 1:1 ҳисобида якунлади.

Дэвис Кубоги (Davis Cup) — эркаклар теннисида йирик халқаро жамоавий мусобақа. 1900 йилдан буён ўтказиб келинмоқда, 1979 йилдан бошлаб Халқаро теннис федерацияси шафелигида ташкил этилади. Турли мамлакатлардан теннисчилар жамоаси ўзаро ўйнайди ва мағлуб жамоа мусобақани тарк этади. Кубокнинг жорий соҳиби — Аргентина термаси.

Биринчи ўйинда Санжар Файзиев (жаҳон рейтингида 367-ўринда) Жанубий Кореянинг биринчи рақамли теннисчиси Хён Чондан (73) 2:3 — 6/4, 6/4, 6/7(7), 4/6, 6/0 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўзбекистонлик теннисчи 13 та эйс, 3 та брейкни амалга ошириб, 7 та кетма-кет хатога йўл қўйди. Унинг рақиби эса 7 брейк, 15 та эйсни амалга ошириб, иккинчи зарбада 13 марта хатога йўл қўйди.

Денис Истомин (80) тўрт сетда Дак Хи Лини (139) 1:3 — 6/4, 2/6, 6/7(7), 4/6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткачиси 17 та эйс, 4 та брейкни амалга ошириб, 4 та кетма-кет хатога йўл қўйди. Унинг рақиби иккинчи зарбада 6 марта хатога йўл қўйиб, 3 та эйс ва 2 та брейкни амалга оширди.

Шанба куни Истомин ва Файзиев Хён Чона ва Ён Кю Лим (444) дуэтига қарши ўйнайди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея Осиё/Океания зонасида I гуруҳдан жой олган.