Жума куни 9:37 да Тошкентда кучсиз зилзила сезилди.

Пойтахт сейсмостанциясининг «Газета.уз"га хабар қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ер ости силкинишларининг кучи 2 балга яқинроқни ташкил этган.

Олмалиқда (Тошкент вилояти) унинг кучи 2−3 бални ташкил этган. Айни пайтда бошқа шаҳарлар бўйича маълумотлар эълон қилингани йўқ.

Зилзила ўчоғи пойтахтдан 170 км жануби-шарқда, Тожикистон ҳудудида жойлашган. Эпицентрда магнитуда 4,9 бални ташкил этган.

Бир кун аввал 23:35 да эпицентри Жиззах вилоятида жойлашган (Тошкентдан 204 км) зилзила ҳам қайд этилган эди. Жиззах ва Самарқандда унинг кучи 2 бални ташкил этди. Эпицентрдаги магнитуда — 4,2.