Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда, деб хабар қилди ЎзА. Улар 30 январь — Ислом Каримов туғилган куни арафасида ташкил этилмоқда.

Тадбирларни ташкил этишда Республика маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва бошқа ташкилотлар иштирок этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов давлат мустақиллигининг асосчиси, атоқли давлат ва сиёсат арбоби сифатида мамлакат тарихида қолиши таъкидланди.