Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни 2017 йил 2 январни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади, деб хабар қилди ЎзА.

«Фуқаролар ва республика жамоат ташкилотларининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олиб, дам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда янги 2017 йил нишонланиши муносабати билан 2017 йил 2 январь — душанба дам олиш куни деб эълон қилинсин», — дейилади фармойишда.