14−18 декабрь кунлари Нижневартовскда (Россия)нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ўртасида Фарман Қурбан ўғли Салманов хотирасига бағишланган XIV Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Мусобақаларда Осиё ва Европанинг 14 мамлакатидан 130 нафардан зиёд спортчи иштирок этди, дея хабар қилди Бокс федерацияси.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон термаси икки олтин, бир кумуш ва икки бронза медалини қўлга киритди.

Финал баҳсида Иқболжон Холдоров (64 кг гача вазн тоифасида) Россия вакили Алексей Мазур, Исроил Мадримов (75 кг гача) эса россиялик Александр Агафановга имконият қолдирмади ва кубок соҳиби ҳамда «халқаро тоифадаги спорт устаси» мақоми эгасига айланди.

Мироншоҳ Ибрагимов (49 кг гача) мусобақанинг сўнгги босқичида россиялик Бэлик Галановдан мағлуб бўлиб, биринчилик «кумуш"и билан чекланди. Миразизбек Мирзахалилов (56 кг гача) ва Улуғбек Мубинов (+91 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.

Фото