14 ва 15 декабрь кунлари Uzcard пластик карточкалари эгалари савдо учун тўловларни амалга ошириш, мобиль ва интернет тўловлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келди.

11:00 дан 12:30 га қадар терминалларнинг процессинг маркази билан боғланишидаги узилишларга транзакцион фаолликнинг ортиши сабаб бўлди, дея хабар қилинди Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) сайтида.

ЯУПМ PR-менежери Жавоҳир Қудратовнинг «Газета.uz"га изоҳ беришича, марказ томонидан хизмат сифатини ошириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

«Янги ускуналар келтирилмоқда, яқин вақтларда техник қувват оширилади», — таъкидлади у.

ЯУПМ карта эгаларини Янги йил байрами арафасида савдо ва онлайн-тўловларни куннинг иккинчи ярмида ва кечки вақтларга режалаштиришни тавсия қилмоқда.