Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов Тошкентнинг Олмазор туманидаги 282-сайлов участкасида мамлакат Президенти сайловида овоз берди, дея хабар қилди «Газета.uz» мухбири.

Хатамжон Кетмонов участкага ўз турмуш ўртоғи билан ташриф буюрди. У участка сайлов комиссияси аъзолари, шу ердаги фуқаролар ва кузатувчилар, жумладан, хорижлик кузатувчилар билан суҳбатлашди.

Номзод сайлов участкасига хуш кайфиятда ташриф буюрган инсонларни кўришдан мамнунлигини қайд этди.

Мазкур участкада 2978 нафар сайловчи рўйхатга олинган. 8:45 да 900 киши овоз бериб улгурди. Одамлар келишда давом этмоқда.