Жорий йилда Ўзбекистондаги сайловда имконияти чекланган фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилди.

Муқаддам мустақил равишда овоз бера олмаган кўзи ожиз фуқаролар илк бор Брайл ёзувидан фойдаланилган ҳолда чоп этилган бюллетенлар шарофати билан ўзгалар ёрдамисиз овоз берди.

Шунингдек, участка сайлов комиссиялари муайян сабаб билан (саломатлиги, ногиронлиги бўйича) участкага кела олмайдиган фуқаролар учун ҳам шароитлар яратилди. Улар учун уйларига бориш ташкил этилди.

Участка сайлов комиссияси аъзос сайловчининг уйига ташриф буюрмоқда.

96 ёшли Пелагея Гусева.

86 ёшли Мирза Тоиров — Ўзбекистон Давлат консерваторияси собиқ профессори, ўзбек халқ чолғулари оркестри солисти.

Брайл ёзуви туширилган бюллетень.

81 ёшли Флюра Низамиева Брайл ёзувидаги бюллетенни ўқимоқда.

69 ёшли Рихси Алимова.