«Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайловда юксак сиёсий фаолликни намоён этмоқда» — дея маълум қилди Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов якшанба куни кузатувчилар ва журналистлар учун ташкил этилган брифингда.

13:00 ҳолатига кўра, 11 миллион 418 мингдан ортиқ нафар сайловчи овоз беришда иштирок этди. Бу сайловчиларнинг 55,89 фоизини ташкил этади, деди у.

«Сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизидан ортиғи сайловда иштирок этганини инобатга оладиган бўлсак, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 35-моддасига асосан сайлов бўлиб ўтган деб ҳисобланади», — сказал Мирзо Улуғбек Абдусаломов.

«Сайлов миллий қонунчилигимизга, унда белгиланган очиқлик, ошкоралик ва адолатлилик каби демократик тамойилларга тўла мувофиқ ҳолда ўтмоқда», — дея қайд этди МСК раиси.