3−4 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб нисбатан иссиқ ҳаво сақланиб қолади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, шанба куни жанубий ва марказий ҳудудларда ҳавонинг юқори ҳарорати +17…+22 даража Цельсийга чиқади. Якшанба куни аксарият вилоятларда қуруқ ҳаво ҳукмронлик қилади. Кундуз куни ҳавонинг юқори ҳарорати +13 +18 даража атрофида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, 3 декабрь куни вақти-вақти билан, 4 декабрь кечқурун ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгарган ҳолда 5−10 м/с тезликда эсиб, 12−17 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +5…+7, кундузи 3 декабрь куни — +18…+20, 4 декабрь куни — +13…+15 даража атрофида бўлади.

Қоралпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 3 декабрь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 4 декабрда ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиш эҳтимоли бор. Шамол шарқдан ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 3 декабрь куни 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат 3 декабрь куни кечаси −5…0, кундузи — +10…+15, 4 декабрь куни кечаси −2…+3, кундузи — +8…+13 даражани ташкил этади.

Бухоро ва Навоий вилояти бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, 3 декабрь айрим жойларда оз миқдорда ёмғир ёғиши кутилмоқда, 4 декабрь ёғингарчиликларсиз ўтади. Туман тушиш эҳтимоли бор. Шамол шарқдан ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 3 декабрь куни 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат 3 декабрь куни кечаси +3…+8, кундузи — +15…+20, 4 декабрь куни кечаси +4…+9, кундузи — +13…+18 даражани ташкил этади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 декабрь куни вақти-вақти билан, 4 декабрь кечқурун ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиш эҳтимоли бор. Шамол шарқдан ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 4 декабрь куни 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат кечаси +4…+9, кундузи 3 декабрь куни — +15…+20, 4 декабрь куни — +10…15 даражани ташкил этади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 3 декабрь айрим жойларда оз миқдорда ёмғир ёғиши кутилмоқда, 4 декабрь ёғингарчиликларсиз ўтади. Туман тушиш эҳтимоли бор. Шамол шарқдан ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 4 декабрь куни 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат 3 декабрь куни кечаси +4…+9, кундузи — +17…+22, 4 декабрь куни кечаси +7…12, кундузи — +13…+18 даражани ташкил этади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 декабрь айрим жойларда оз миқдорда ёмғир ёғиши кутилмоқда, 4 декабрь ёғингарчиликларсиз ўтади. Туман тушиш эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7−12 м/с, 4 декабрь куни эса ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсиб, 15−20 м/с га қадар кучаяди. Ҳарорат 3 декабрда — 0…+5, 4 декабрда — +2…+7, кундузи — +8…13 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчиликлар бўлади, кўчки хавфи мавжуд. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с гача кучаяди. ҳарорат 3 декабрь куни — 0…+5, кундузи — +10…+15, 4 декабрь куни кечаси −3…+2, кундузи — +3…+8 даража бўлади.