1 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатда ўз миссиясини якунлаётган Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Намик Гунер Эрпулни қабул қилди.

Учрашувда Туркия элчиси фаолиятининг самарали бўлганлиги қайд этилди ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва унинг бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Туркия муносабатларини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси юқори баҳоланди.

Таъкидланганидек, 17−18ноябрь кунлари Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлигининг исботидир.

Намик Эрпул ўз навбатида Ўзбекистондаги миссиясини бажаришига қулай имконият яратиб берилгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.