25−27 ноябрь кунлари Макасарда (Индонезия) каратэ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва 21 ёшгача спортчилар ўртасида 15-Осиё чемпионати (AKF) бўлиб ўтди, дея хабар қилди «Газета.uz"га Ўзбекистон Миллий каратэ федерацияси.

Мусобақада Осиёнинг 23 мамлакатидан 400 нафардан зиёд каратэчилар иштирок этди. Турнир Халқаро каратэ федерацияси қоидалари бўйича ташкил этилиб, баҳслар икки дақиқадан давом этди.

Саккиз нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон термаси бир олтин ва учта бронза медали билан (1−0−3) умумжамоа ҳисобида тўққизинчи ўринни эгаллади. Мусобақада Япония (20−3−8), Эрон (6−4-15) ва Индонезия (2−7−12).жамоалари ғолибликни қўлга киритди.

Садриддин Сайматов 60 кг гача вазн тоифасида Осиё чемпиони бўлди. Саидаҳмаджон Маҳмудов (61 кг гача), Бону Игамбердиева (47 кг гача) ва Акмал Чориев (68 кг гача) бронза медалига сазовор бўлди.