29 ноябрь кечаси ҳолати бўйича Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз берган фуқаролар сони 53501 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда «Газета.uz"га Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар қилди.

Муддатидан олдин овоз бериш 24 ноябрь куни бошланиб, 2 декабрга қадар давом этади. Унда 4 декабрда бўлиб ўтадиган сайловда ўз яшаш жойида бўла олмайдиган фуқаролар иштирок этиш ҳуқуқига эга.