Самарқанд қилоятида 2016−2017 йилларда 15 маданий ёдгорлик объектини реставрация қилиш ва улар билан ёндош ҳудудларни ободонлаштириш бўйича ишлар амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» Миллий компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Айни пайтгача 10 та маданий ёдгорлик объекти, шу жумладан, «Афросиёб» музейи ҳамда яна бир музейни реставрация ва реконструкция қилиш бўйича ишлар якунланган.

Руҳобод мақбараси деворларини мустаҳкамланди, Маҳдуми Хоразмий масжидининг ички қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди, Ғиштли масжиди томнинг ички ва ташқи қисми, ички деворлари таъмирланди.

Ургут туманида зиёратгоҳ жойларида санитар-гигиеник узеллар бунёд этилиб, 2 км узунликдаги йўл таъмирланиб, ресторан ва замонавий дам олиш масканлари қурилди.

Нуробод туманида Ҳазрати Довуд ғори тўлиқ қайта тикланиб, ободонлаштирилди, сайёҳларга хизмат кўрсатиш объектлари бунёд этилди.

Сайёҳлик объектларини интернет билан таъминлаш ишлари давом эттирилди. Бугунги кунда аэропорт ва вокзал, шунингдек, Самарқанддаги Регистон мажмуаси ҳудудида Wi-Fi мавжуд.