Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси республиканинг ҳар бир ҳудудида «Жамоатчилик қабулхоналари"ни ишга туширди, хабар қилди федерация матбуот хизмати «Газета.uz"га.

"Жамоатчилик қабулхоналари" ижтимоий-меҳнат муносабатлари, меҳнат қонунчилиги соҳасида фуқароларга, шунингдек, фаолиятини энди бошламоқчи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

Бепул маслаҳат олиш учун Касаба уюшмалари федерациясининг 1092 ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.