19 ноябрь куни Лас-Вегасда (АҚШ, Невада штати) йирик бокс кечаси бўлиб ўтади. Унинг доирасида ярим оғир вазнда WBA (Super), WBO ва IBF версиялари бўйича жаҳон чемпиони 33 ёшли россиялик Сергей Ковалёв (30−0−1, 26 KO) Super Six турнири ғолиби ва иккинчи ўрта вазнда собиқ етакчи 32 ёшли америкалик Андре Уорд (30−0−0, 15 KO) билан жанг қилади.

Ҳедлайнердан ташқари, учрашув ташкилотчилари яна тўққиз жангга тайёргарлик кўрмоқда. Жумладан, Ўзбекистонлик 24 ёшли Ботиршер Обидов (6−0−1, 2 КО) ҳам 23 ёшли россиялик Бахрам Муртазалиев (6−0−0, 4 КО)га қарши саккиз раундлик жангга чиқади.

Андижонлик боксчи профессионал боксдаги каръерасини 2015 йил февралида бошлаган. Бу вақт давомида у АҚШда етти учрашув ўтказиб, уларнинг олтитасида ғалаба (иккита нокаут) ва бир дурангга эришди.

Турнир T-Mobile Arena`да ўтказилади, трансляция эса Pay-Per-View (тўла ва томоша қил) тизими бўйича HBO телеканали орқали амалга оширилади. Шоу Россиянинг Биринчи канали орқали жонли эфирга узатилади. Тўғридан-тўғри эфир 20 ноябрь куни Тошкент вақти билан 9:50 да олиб берилади.