11−13 ноябрь кунлари Софияда (Болгария) спортча ва жанговар самбо бўйича жаҳон биринчилиги бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 77 мамлакати вакиллари уч йўналишда — аёллар ва эркаклар ҳисоби ҳамда жанговар самбо бўйича 27 мукофот жамланмаси учун кураш олиб борди, хабар қилинди Халқаро самбо федерацияси (ХСФ) расмий сайтида.

Уч мусобақа якунлари бўйича 15 вакил билан иштирок этган Ўзбекистон термаси тўртта медални қўлга киритди. Спортча самбода Сарбон Эрназаров (68 кг гача) бронза медалига эга бўлди. Жанговар самбо бўйича эса Ислом Қудратов (75 кг гача, «бронза»), Исломжон Азимов (100 кг гача, «бронза») ва Олим Худойқулов (+100 кг, «кумуш») совриндорга айланди.

Турнирда ғолиблик Россия термасига насиб этди.

Мусобақа давомида ХСФ конгресси ҳам ўтказилиб, унда ташкилот таркиби 88 мамлакатгача кенгайди -Шри-Ланка, Филиппин ваКанада ҳам аъзо бўлди. Эндиликда федерация самбони олимпия спорт турлари таркибига киритишга эришишни мақсад қилган.

Келгуси жаҳон чемпионати 2017 йил Сочида (Россия) бўлиб ўтади.