«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси январь-сентябрда 16692 рейсни амалга ошириб, 1,882 млн йўловчини ўз манзилига етказди, хабар қилинди авиаташувчи сайтида. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 5 фоизга кам демакдир.

Узоқ хориж йўналиши бўйича йўловчиларни ташиш ҳажми 0,8 фоизга ошган бўлса, яқин хориж ва республика ичида мос равишда 4,2 ва 14,4 фоизга камайган. Бир рейс учун ўртача юклама 113 йўловчини ташкил этган.

МАК юк ташувчи самолётлари 734 рейсни амалга ошириб, ўтган йилнинг биринчи тўққиз ойига нисбатан 46 рейс кам натижа қайд этган. Жами бўлиб 30,6 минг тонна юк ташилган (-1,6%). Халқаро интермодаль логистика маркази жойлашган «Навоий» аэропортидан 27 минг тонна юк ташилган.