26 октябрь куни бош вазир ўринбосари Адхам Икрамов бошчилигидаги делегация жавоб тариқасидаги ташриф билан Қирғизистоннинг Ўш вилоятида бўлди. Унинг таркибидан Ўзбекистон делегацияси таркибидан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, давлат органлари, илм-фан ва маориф, маданият ва санъат соҳалари вакиллари ўрин олган.

Қўшни давлат ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, «Достук» НЎПда Ўpбекистон делегациясини Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Мухамметкали Абулгазиев, бош вазир ўринбосари Жениш Разаков, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиков, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари раҳбарлари, оқсоқоллар, жамоат ва маданият вакиллари кутиб олди.

Ташриф доирасида делегация Ўш давлат университетида бўлиб, тиббиёт факультети фаолияти билан танишди. Талабалар олдида сўзга чиққан Адҳам Икрамов икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва дўстона қўшничилик алоқаларининг бузилмас эканини қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон вакиллари Ўш марказий майдонида ташкиллаштирилган турли маданий тадбирларда иштирок этди, шунингдек, фермерларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда маҳаллий усталарнинг қўл меҳнати намуналари ярмаркаларини томоша қилди.

1 октябрь куни бош вазирнинг биринчи ўринбосари Мухамметкали Абулгазиев бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси ўзбек томонининг таклифи билан Андижон вилоятига ташриф буюрган эди. Ташриф якунлари бўйича икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Фото