15 сентябрь куни пойтахтдаги LOTTE City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасида Дэвис Кубоги жаҳон гуруҳига чиқиш учун Ўзбекистон ва Швейцария эркаклар термалари ўртасида учрашувлар учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Халқаро теннис федерацияси (ITF) вакили Гэвин Крукс, ITF рефериси Стефан Апостолу, Ўзбекистон ва Швейцария теннис федерациялари вакиллари Валерий Лим ва Марк Брюннер иштирок этди.

Қуръа натижаларига кўра уч кунлик теннис қарама-қаршиликларининг барча рақиблари номи маълум бўлди.

16 сентябрь куни яккалик баҳсларда Денис Истомин (ATP рейтингида 107-ўрин) — Энтони Бельер (537-ўрин) ҳамда Фарруҳ Дўстов (235) — Генри Лаксонен (161) учрашуви бўлиб ўтади.

Очилик маросими 9:45 да бўлиб ўтиб, баҳсларга 10:00 да старт берилади.

17 сентябрь куни 12:00 да яна Денис Истомин ва Фарруҳ Дўстов Адриен Боссел (472) ва Йоан Никлес (890) швейцария дуэтига қарши кортга чиқади.

Якунловчи кунда Денис Истомин Генри Лаксонен, Фарруҳ Дўстов Энтони Бельер билан баҳслашади. Учрашув 10:00 да бошланади.

Мусобақалар Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида бўлиб ўтади.