8 август куни пойтахтда Anhor Lokomotiv истироҳат боғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонларни карнай-сурнай садолари остида турли эртак ва кино қаҳрамонлари қарши олди.

Ёзги кинотеатрда театрлаштирилган саҳна чиқишлари, Afrosiyob поезди макети қаршисида эса бадиий мастер-класслар ўтказилди.

Ёшлардан иборат ташриф буюрувчилар ҳозирча Тошкентда ўхшаши бўлмаган иккита экстремал аттракционни синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлди.

Энг кичик меҳмонлар эса сувли замбараклар, турли арғимчоқлар, замонавий очиқ ва ёпиқ болалар майдончаларида кўнгил ёзди.

Мусиқали фаввора чироқлари тунги боғ манзарасига алоҳида файз киритди.

Фото