27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, хабар берди ЎзА. Мажлисни мамлакат Президенти, Хавфсизлик кенгаши раиси Ислом Каримов бошқарди.

Ўзбекистоннинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Мажлисда ҳукумат ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этди. Қўшимча тафсилотлар берилмаган.