Ўзбекистон Пезиденти ИСлом Каримов ўзининг қозоғистонлик ҳамкасбига Қозоғистоннинг 2017−2018 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашига вақтинчалик аъзоликка сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари сайтида хабар қилинди.

Ислом Каримов ўз табригида глобал тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш вазифаси юклатилган ушбу муҳим вакиллик органига аъзо бўлиш жаҳон ҳамжамияти томонидан Қозоғистоннинг халқаро майдондаги нуфузи юқори эканлигини тан олинганидан далолат беришини қайд этиб ўтди.

«Астойдил ишонаманки, Хавфсизлик Кенгашидаги фаолияти мобайнида Қозоғистон БМТ институтлари ва органларини такомиллаштириш, умумий барқарорлик ва турғун тараққиётни таъминлаш масалаларидаги ролини мустаҳкамлаш учун барча зарур чораларни ишга солади», — дейилади телеграммада.

Ўзбекистон Президенти Нурсултон Назарбоевга мустаҳкам соғлик, фаолиятига муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига — фаровонлик ва янада ривож тилади.