Кучли момақалдироқ, қисқа муддатли жала, дўл ва момақалдироқли ёмғирлар кучли шамол билан биргаликда Шарқий Хитойдаги Цзянсу провинциясининг Яньчэн шаҳри Фунин ва Шэян узедларининг бир қисмини вайрон қилди, айрим туманларда қуюн содир бўлди. Бу ҳақда Синьхуа Цзянсу маъмурияти фуқаро бошқаруви маълумотларига таяниб хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кучли тўфон энг камида 98 кишининг ўлимига, 800 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлди. Жароҳатланганларнинг юзлаб нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Жабрланган туманларда кўплаб турар жой бинолари бузилган, симли алоқага шикаст етган, жойларда электр таъминотида узилишлар кузатилган. Етказилган зарар миқёсини баҳолаш ишлари давом эттирилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этаётган ХХР Раиси Си Цзиньпин жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва инсонлар ҳаётини қутқариш учун зарур барча чораларни қўллаш вазифасини топширди.