Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш учун Тошкентга етиб келди. Пойтахт аэропортида қўшни мамлакат раҳбарини Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Тожикистон Президенти матбуот хизматининг маълумотига кўра, сафар давомида унда ташқи ишлари, иқтисодий тараққиёт ва савдо, энергетика ва сув ресурслари вазирлари ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилади.