«Авиасозлар» деҳқон бозори (собиқ «Кадишева») одатдаги тартибда фаолиятини давом эттирмоқда, дея хабар қилди бозор маъмурияти «Газета.uz»га. Душанба куни эрталаб бир қатор ОАВ унинг ёпилганини маълум қилган эди.

Душанба куни бозорда озодалик куни ўтказилган, бироқ «бош-оёқ тозалаш» ишларини режалаштирилгандан эртароқ тугатишга тўғри келди ва куннинг иккинчи ярмидан у қайтадан фаолиятини бошлади.

Бозор очилиши биланоқ унга ташриф буюрган «Газета.uz» ахборот манбалари тасдиқлашди: асосий пештахталар фаолият юритмоқда, одатдаги савдо бозор-ўчар давом этмоқда.

Айни пайтда, «Элга хизмат» («ижтимоий» нархларда ва пластик карточкаларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдоси амалга оширилади) пештахталари ва товуқ гўшти сотиладиган музлаткичларнинг йўқлиги қайд этилди. Бозор маъмурияти «Элга хизмат» пештахталари тез орада қайтишини маълум қилди.

Бозор иши текширувлари натижасига кўра, товуқ гўштини гўшт маҳсулотлари павильонидан харид қилиш тавсия этилди. Махсус савдо залига мос ўзгартиришлар жорий қилинган.