31 май куни Хоразм вилоят маъмурий маркази Урганчда «Китоб олами» тармоғининг навбатдаги китоб мажмуаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, очилиш маросимида вилоят ҳокими Пўлат Бобожонов ва агентлик бош директори Аманулла Юнусов иштирок этди.

550 кв. м майдонни эгаллаган дўконда 2000 дан зиёд номдаги 25 мингдан ортиқ китоб савдога қўйилган. Тармоқнинг бошқа дўконларида бўлгани каби бу ерда ҳам болалар бурчаги ҳамда кафе мавжуд.

Хоразмдаги «Китоб олами» нархлар Ўзбекистон пойтахтидаги тармоқ дўконлари нархидан фарқ қилмайди.

«Китоб олами»нинг биринчи дўкони Тошкентда ўтган йилнинг ноябрида очилган эди. Апрель охиридан Нукус, Наманган, Фарғона, Андижон ва Самарқандда ҳам тармоқ дўконлари иш бошлади. Кейинги навбатда Бухорода дўкон очилиши кутилмоқда.