«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Korean Air авиакомпанияси билан ҳамкорликда 29 апрелдан Эрон пойтахти Теҳронга доимий юк рейсларини амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар қилди.

Имом Ҳумайний номидаги халқаро аэропортга рейслар Ўзбекистон авиакомпаниясининг Boeing-767-300BCF самолётларида бир ҳафтада икки маротаба — душанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Теҳронга рейсларнинг очилиши Франкфурт, Вена, Милан, Сарагоса, Тель-Авив, Дубай, Дели, Мумбай ва Сеулга юк рейслари амалга оширилаётган «Навоий» халқаро аэропортининг юк ташиш тармоқларига муҳим қўшимча бўлиб хизмат қилади.