17 ноябрь куни Покистон бош вазири Навоз Шарифнинг Ўзбекистонга икки кунлик расмий сафари бошланади, деб хабар қилади Dispatch News Desk нашри.

Навоз Шариф Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, бош вазир Шавкат Мирзиёев ва бошқа амалдорлар билан музокара ўтказиши кутилмоқда. 

Сафар чоғида икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамколрилк ривожлантириш бўйича бир қанча ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда