15 августдан бошлаб Afrosiyob тезюрар поезди Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари оралиғида кунига уч марта қатнай бошлади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясининг хабар қилишича, 764/763-рейс Самарқанддан 10:40 да жўнайди ва Тошкентга 12:57 да етиб келади, Тошкентдан ортига 13:50 да жўнаб, Самарқандга эса 15:58 да етиб боради.

Эслатиб ўтамиз, поезднинг яна иккита рейси Тошкентдан 7:00 ва 8:00, Самарқанддан эса 17:00 ва 18:00 да жўнайди.