Тошкент шаҳрининг Мирзо Улдуғбек туманида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан янги масжид қурилади, деб хабар тарқатди бошқарма матбуот хизмати.

Туман ҳокимлиги масжуд учун ер майдони ажратгандан сўнг унинг қурилишига энг моҳир усталар ва қурувчилар жалб этилади, дейилади хабарда. Айни пайтда масжид айнан қаерда қурилиши маълум қилинмади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 2000 дан ошиқ масжид ишлаб турибди. Ўтган йили пойтахтда «Минор» масжиди очилган эди.