26 март куни тунда Тошкентда қутқарувчилар оёғи ариқ (лоток) устидаги темир панжарага тиқилиб қолган йигитга ёрдам берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

фвв

Воқеа соат 01:45 да содир бўлган. Йигит Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига 1050 қисқа рақамлари орқали мурожаат қилган. Хабарга кўра қутқарувчилар айтилган манзилга зудлик билан етиб келиб, махсус қутқарув анжомлари билан йигитга амалий ёрдам кўрсатган.

фвв

Эслатиб ўтамиз, шаҳарда бу тез-тез содир бўлиб туради. Аксарият ҳолларда одамлар, кўпинча болалар, қутқарувчиларнинг ёрдами керак бўлмайди. Аммо баъзида фавқулодда вазиятлар бўлимига қўнғироқ қилиш керак бўлади.

2022 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида 11 ёшли боланинг оёғи ариқ панжарасига тиқилиб қолган бўлса, ўша йилнинг август ойида гулистонлик бола худди шундай аҳволга тушиб қолган эди. Ўшанда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ота-оналарни фарзандларини қаровсиз қолдирмасликка чақирди.