Ўзбекистон аэропортларининг 21 нафар шифокор ва қутқарувчилар гуруҳи Беларусда авиация тиббиёти ва авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув ишлари бўйича тренингда қатнашди. Улар учун ўқув майдонлари ва тиббий симуляция марказида машғулотлар ташкил этилди.
Қутқарувчилар кечаси Тошкент кўчаларидан бирида оёғи ариқ устидаги темир панжарага тиқилиб қолган йигитга ёрдам берди. Шунга ўхшаш ҳолатлар доимий равишда содир бўлади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдончасида темир конструкцияларнинг қулаши оқибатида 3 ишчи ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди, уларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари ҳисобланади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини қорли ва совуқ кунларда кўчада эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга, бинолар томидан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудуд махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда (видео).
Пойтахтнинг Бектемир туманида ичида қурилиш материаллари бўлган контейнерда ёнғин содир бўлди. Uzum Market маркетплейси компания омбори ёнаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди — ёнғин қўшни ҳовлида содир бўлган.
Президент қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини назорат қилиш вазифаси юкланди.
Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин рўй берди. Уни ўчиришга 1 соатдан ортиқ вақт сарфланди. Ҳодиса оқибатида фуқаролар жароҳат олгани ва ҳалок бўлгани тўғрисида хабар келиб тушмади, дейилади ФВВ хабарида.
Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтар Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлди.
ФВВ маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда 131 та табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлган. Уларда 287 киши вафот этган бўлса, 300 га яқин фуқаро жароҳатланган. Ҳодисаларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.
Ўт ўчирувчилар Тошкент шаҳри Сергели туманидаги кучли портлаш содир бўлган омборхонадаги ёнғинни 8 соат давомида ўчирди. ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси раҳбари Қобул Бердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу лавозимни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Хайдаров эгаллади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ФВВ давлат ёнғин назорати органларига объектларда бир йилда кўпи билан бир мартадан текширув ўтказиш ваколати берилди. Шунингдек, 50 нафардан кўп одам тўпланадиган объектларда ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ва профилактика тадбирлари ўтказилади.
Тошкент шаҳри марказидаги 50-мактабда ёнғин содир бўлди. Унинг майдони 10 квадрат метрни ташкил этди. Қурбонлар йўқ, деб хабар берди ФВВ.
Нукусда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари уй деворлари орасига тиқилиб қолган мушукни чиқариб олди.
13 июнь куни Олтинкўл туманидаги Қорадарёга 13 ва 12 яшар қариндош болалар чўкиб кетди. Улардан бирининг жасади топилган. Болаларнинг яқинларига кўра, воқеа улар балиқ тутишга борганида содир бўлган. Олти кундан буён 12 яшар бола қидирилмоқда.
Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонларнинг бирида қурилиш вақтида уйнинг бир қисми қулаб тушди, оқибатда икки яшар қизалоқ девор остида қолди. ФВВ ходимлари қизни қутқариб, шифокорга топширган.
Сергели туманининг «Жунариқ» маҳалласидаги 9 та хонадонни сув босди. Тошқин Жун ва Салар каналига тўлиқ сув очилгани боис юзага келган. Ҳолат бартараф этилди, ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.
Қамаши туманида Damas дарага ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.
31 май куни тонгда Шўрчи туманидаги 2 қаватли аралаш моллар савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида бинонинг 2-қавати ёниб зарарланди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг