«ҳаж-2022» тегли мақолалар


Ҳаж зиёрати 18 июндан бошланади
3 июн 2022, 12:01

Ҳаж зиёрати 18 июндан бошланади

Дин ишлари бўйича қўмита ҳажга борувчилар 18−30 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудидан Мадина шаҳрига жўнаб кетишини маълум қилди. Ёш чегараси 65 ёш этиб белгиланмоқда, қолаверса, зиёратчилар ковидга қарши тўлиқ дозада вакцина олган ва салбий ПЗР-маълумотномага эга бўлиши шарт.

Ҳажга борувчилар учун тўлов миқдори деярли 63 млн сўмгача кўтарилди
3 июн 2022, 10:35 2

Ҳажга борувчилар учун тўлов миқдори деярли 63 млн сўмгача кўтарилди

«Ҳаж-2022» мавсуми учун зиёратчилар 62,9 млн сўм тўлов қилиши кераклиги белгиланди. 2019 йилда Ҳаж учун тўлов 33,3 млн сўмга тенг эди. Нархлар ошганлигига Саудия ҳукумати томонидан Ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилингани сабаб бўлганлиги таъкидланди.

Саудия Арабистони Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди
9 апрель 2022, 13:55

Саудия Арабистони Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди

Саудия Арабистони сўнгги уч йил ичида биринчи марта 1 миллион зиёратчига, шу жумладан хорижлик фуқароларга ҳам Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди. Сафарга борувчилардан ковидга қарши вакцина сертификати ва 72 соат ичида олинган манфий ПЗР-тест маълумотномаси талаб этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг