«маъмурий жавобгарлик» тегли мақолалар


22 сентябрь 2022, 10:21

Тошкентда 63 та жаримаси бор ҳайдовчидан 50 млн сўм ундирилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани учун фуқарога 63 та маъмурий жарима расмийлаштирилган. МИБ унинг Cobalt машинасини хатлаб олгач, фуқаро 50 млн сўмни тўлашга мажбур бўлди.

23 сентябрь 2021, 13:58

Сув таъминоти ва канализация тизимларига ноқонуний уланишлар давлат бюджетига 8,4 млрд сўм зарар етказган

Январь-август ойларида ичимлик суви таъминоти тармоқлари ва канализация тизимларига 2798 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Мазкур қонунбузарликлар оқибатида давлат бюджетига жами 8,4 млрд сўмлик зарар етказилган. Тошкент шаҳрида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда қарздорлик туфайли тармоқдан узилиш ҳолатларининг 90 фоизи юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

26 август 2021, 15:11

ЙТҲ тўғрисида хабарнома расмийлаштирган ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилмайди

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома расмийлаштирган тақдирда улар маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига ҳам ўзгартиш киритилди.

27 январ 2021, 12:47

Тилни менсимаслик учун жарима оширилиши кутилмоқда

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳақидаги моддага ўзгартиш ва қўшимча киритилмоқда. Унга кўра, таълимда тилни эркин танлаш ҳуқуқларини бузиш, давлат тилини менсимаслик учун жарима миқдори оширилади.

27 январ 2021, 11:33

ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган ҳайдовчига 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Қашқадарёда ҳайдовчи ҳужжатлари йўқлиги сабабли ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатиб, ўзаро жанжални юзага келтиради. Бундан ташқари, машина давлат рақамисиз бўлгани маълум қилинган. Фуқарога нисбатан 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

24 декабр 2020, 15:42

Навоийдаги ҳайвонот боғи раҳбари шаҳар маъмурий судидан огоҳлантириш олди

Навоий вилоятидаги хусусий ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг рухсатномасиз ва шароитларида камчиликлар билан сақланаётгани аниқланди. Ҳайвонот боғи директори Навоий шаҳар маъмурий судидан огоҳлантириш олди ва унга беш кун ичида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида буйруқ берилди.

3 ноябр 2020, 18:13

Айрим ваколатларни судлардан профилактика инспекторларига ўтказиш таклифи рад этилди

Депутатлар бир қатор ишларни кўриб чиқиш ваколатини судлардан профилактика инспекторларига ўтказиш таклиф қилинган қонун лойиҳасини рад этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг