Ижтимоий тармоқларда тарқалган ЙПХ ходимлари ва ҳайдовчи ўртасидаги жанжал хақидаги видеолавҳага ЙҲХББ матбуот хизмати муносабат билдирди.

Унга кўра, 25 январь куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида ЙПХ ходимлари давлат рақам белгиси бўлмаган «Cobalt» автомобилини тўхтатиб, меъёрий ҳужжатларини сўраган вақтида, ҳайдовчи ҳужжатлари йўқлигини айтади.

ЙПХ ходими белгиланган тартибда чора кўриши зарурлигини айтганида, ҳайдовчи ходимларга қаршилик кўрсатган ва автомобилда воқеа жойидан кетиб қолган.

Ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман суди ҳайдовчи О.Х. маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топиб, унга 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.