Президент раислигида айни пайтда ўтаётган йиғилишда хотин-қизлар саломатлиги, аҳоли бандлиги, ижтимоий фаровонлик ва хавфсизлик муаммолари муҳокама қилинмоқда. «Энг ачинарлиси, аёлларни хўрлаш, ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш ҳамда омма олдида „сазойи“ қилиш ҳолатлари оддий ҳолатга айланиб бормоқда», — дея таъкидлади президент.
Туманларда якуний манзилга етказиш тизими тажрибадан ўтказилиб, 2021 йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этилади. Президент бунинг учун жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатувчи автоматлашган ахборот тизимини ишга тушириш кераклигини таъкидлади.
Президент тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзларни табақалаштириш кераклигини таъкидлади. Йиғилишда ўрта бизнес тоифасига кириши мумкин бўлган корхонани аниқлаб, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратиш, маҳсулотини сертификатлаш, илм ва инновация харажатларини қисман қоплаб бериш каби чоралар орқали уларга кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.
Президент Самарқанд, Тошкент ва Наманган вилоятларида сув тежовчи технологиялар учун ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш вазифасини қўйди. Шунингдек, сув сарфини камайтириш мақсадида далаларни лазер ёрдамида текислаш технологияси жорий этилади. Бунинг учун 250 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилади.
Президент кислород концентраторлари ва пульсоксиметрларни Ўзбекистонга тезкор етказиш бўйича чоралар кўришни топшириқ берди. Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг