Фарғона шаҳрида икки нафар ҳарбий хизматчи ва 17 ёшли қиз ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди. ФВВ маълумотларига кўра, бу 2021−2022 йилги иситиш мавсуми бошидан бери 40-бахтсиз ҳодиса. Мавсум давомида ис газидан жами 54 киши вафот этган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Дилбар Маҳмудова 85 ёшида вафот этди. Унинг турмуш ўртоғи билан ҳаммуаллифликдаги бир қанча пьесалари Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилганди.
Тошкентнинг Яшнобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир (2005 й.т.) Spark машинасида тезликни ошириши туфайли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир панжарага урилган. Бунинг оқибатида эса автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон терма жамоа ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби собиқ аъзоси Николай Ширшов 47 ёшида вафот этди. У терма жамоа сафида 63 та ўйин ўтказиб, 13 та голга муаллифлик қилган.
Бухорода фуқаро Миллий гвардия ходими хизмат вақтида автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди. Сафдорни уриб кетганликда гумон қилинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинди.
Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, физик олим Темурбек Усмонов 79 ёшида вафот этди. У дунёда илк бор қувватли лазер нурланишларининг энг катта самарадорликдаги гармоникалари ва ёруғликнинг энг юқори даражадаги параметрик генерацияларини олишга эришган эди.
Февраль охирида Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида ёнғин чиқиб, бунинг оқибатида 5 киши вафот этганди. ЖИБ Олмазор туман суди ушбу жиноятни содир этган 36 ва 26 ёшли шахсларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. «Газета.uz» жиноят нима сабабдан ва қандай содир этилганини ҳам аниқлаштирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг