16 январь куни Яшнобод тумани навбатчилик қисмига соат 03.00 атрофида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, Шохимардон кўчасида ҳайдовчи — 2005 й.т, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган Ё.Р. ишонч қоғозисиз Spark русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги темир панжарага урилган.

Натижада Spark автоулови ҳайдовчиси ҳамда йўловчи — 2008 й.т, А.Э. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

ЙТҲга автомобиль ҳайдовчиси тезлик юқори бўлганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотганлиги оқибатида содир бўлгани айтилмоқда.

Мазкур факт бўйича Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.