Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг расмий захира активлари март ойида 1,99 млрд долларга кўпайган ҳолда 34,19 млрд долларни ташкил қилди.

Регуляторнинг маълум қилишича, март ойида валюта захиралари 711 млн долларга кўпайган — 7,55 млрд доллардан 8,26 млрд долларгача.

Захирадаги олтин (физик ҳажмда) 12,4 тоннага камайди — бир ой олдинги 11,9 млн трой унциядан (370 тонна) 11,5 млн трой унциягача (357,69 тонна). Шунга қарамай, олтин нархининг рекорд даражага етиши фонида захира қиймати 24,1 млрд доллардан 25,4 млрд долларгача ошган (+1,28 млрд доллар).

Март ойида олтин нархи ўзининг тарихий рекордини бир неча бор янгилаб, 2100 доллардан 2250 долларгача ошди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил охирида мамлакатнинг «молиявий ёстиқчаси» 1,2 миллиард долларга тушиб, 34,56 миллиард долларга етган. Йиллик ҳисобда захиралар камайиши 2018 йилдан бери илк марта кузатилган. Олтиннинг физик ҳажми йил давомида деярли 25 тоннага камайган.