Жиззах вилоятининг Арнасой туманига Одил Олимович Мусанов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда 8 апрель куни Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари 53-сессиясида маълум қилинди.

У шу вақтгача мазкур лавозимда ишлаган Хуршид Алимардоновнинг ўрнини эгаллади.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Одил Мусанов Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаб келган.