Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 иккинчи саралаш босқичининг учинчи тур ўйинида Гонконг терма жамоасини мағлуб этди. 21 март куни Гонконгда бўлиб ўтган учрашув 0:2 ҳисобида якунланди.

Ўйинда ҳисоб 4-дақиқадаёқ очилди. Жароҳатдан тузалиб қайтган ҳужумчи Элдор Шомуродов (жароҳат сабаб Осиё Кубогини ўтказиб юборганди) ўнг қанотдан узатма олиб, тўпни дарвозага йўллади. Бироқ ҳакам ўзбекистонлик футболчи тўпни қўли билан тутган, деб ҳисоблади ва шу сабаб гол бекор қилинди.

10-дақиқада Шомуродов боши билан зарба йўллади, аммо дарвозабон сейвни амалга оширди. 21-дақиқада терма жамоа сардори яна гол уриши мумкин эди, аммо тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Италиянинг «Каляри» клубида ижара асосида тўп сураётган Шомуродов иккинчи бўлимда гол уришга муваффақ бўлди. 49-дақиқада Азиз Турғунбоев ўнг қанотдан тўпни узатиб, узоқ бурчакка зарба берди. Уни Шомуродов дарвозага жойлади.

66-дақиқада ҳимоячи Рустам Ашурматов бурчак тўпидан гол урди. Бир неча дақиқа ўтиб, у гол уриш вақтида олган жароҳати туфайли майдонни тарк этди.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 7 очко билан иккинчи ўринда, тўплар фарқи эвазига Эрон пешқадам (7). Учинчи ва тўртинчи ўринларда Гонконг (1) ва Туркманистон (1) терма жамоалари кетмоқда.

Статистика

2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши, гонконг, футбол
Композициялар

2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши, гонконг, футбол

Видео

Сурат