Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичининг 4-турида Гонконг терма жамоасини мағлуб этди. 26 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган учрашув 3:0 ҳисобида якунланди.

Ҳисоб учрашувнинг 20-дақиқасида очилди. Ҳужумчи Элдор Шомуродов Аббосбек Файзуллаев ошириб берган тўпни аниқ йўллаб, яна гол урди.

Иккинчи гол эса 63-дақиқада Ҳожимат Эркинов томонидан киритилди. У захирадан майдонга тушганидан 6 дақиқа ўтиб жарима майдончаси ташқарисидан гол киритди.

Учрашувга ҳужумчи Остон Ўрунов нуқта қўйди, у дарвозабон билан яккама-якка ҳолатдан унумли фойдаланди.

Бош мураббий Сречко Катанец бетоблиги туфайли ўйинда иштирок этмади.

Ўзбекистон терма жамоаси 10 очко билан иккинчи ўринда кетмоқда, параллел ўйинда Туркманистонни мағлуб этган Эрон (10) пешқадам бўлиб турибди.

Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичига, шунингдек, 2027 йилги Осиё кубоги финал турнирига йўл олди.

Видео

Сурат

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш

гонконг, футбол, жч-2026 саралаш