Энергетика вазирлиги раҳбариятида кадрлар ўзгарди. Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни имзолади, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

2023 йил августидан буён Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигига («Ўзатом») раҳбарлик қилиб келган Бахрам Мансуров бошқа ишга ўтиши сабабли ўз лавозимини тарк этди.

2021 йил август ойидан бери энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Азим Исраилович Ахмедхаджаев «Ўзатом»нинг янги директори бўлди.

Бахтиёр Маматкаримов. Фото: Энергетика вазирлиги.Бахтиёр Маматкаримов. Фото: Энергетика вазирлиги.

Бахтиёр Рустамович Маматкаримов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Андижон тумани ҳокими, «Ўзтрансгаз» бошқаруви раисининг молия ва маркетинг бўйича ўринбосари, шунингдек, «Ўзлитинефтгаз» раҳбарининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Азизхўжа Қобилов. Фото: Энергетика вазирлиги.Азизхўжа Қобилов. Фото: Энергетика вазирлиги.

Азизхўжа Очилович Қобилов энергетика вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у тоғ-кон саноати ва геология вазирига маслаҳатчи ва ўринбосар бўлиб ишлаган, ундан аввал Президент администрацияси ходими бўлган.