Азим Аҳмадхўжаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади, дея хабар қилди «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Тайинловга қадар 2019 йилдан буён Азим Аҳмадхўжаев Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Азим Аҳмедходжаев (1979 йилда туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси (2002 йил). 2016 йил майидан 2017 йил мартига қадар «Асака» банки бошқаруви раиси бўлган. Аввалроқ — 2011 йил майидан — Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари, сўнгра бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2018 йил февралида АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, августдан ЛБМАда рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш масалалари бўйича блок раҳбари бўлди.